• Bosh saxifa
  • Rasmiy
  • E’lonlar
  • Davra suhbati.Zamonaviy infratuzilma sari kadam:“Yul qurish islohotlar, muammolar va takliflar”

Davra suhbati.Zamonaviy infratuzilma sari kadam:“Yul qurish islohotlar, muammolar va takliflar”

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Равон йўл ва хавфсиз ҳаракатланиш”, “Йўллар ва йўловчилар (йўллардан фойдаланувчилар, ҳайдовчилар) масалалари” лойиҳалари доирасида йўл ҳаракати иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини биргаликда ўрганиш ҳамда шу йўналишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашни мақсад қилган.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 2025 йил 27 октябрь куни “YO’LQURILISH” акционерлик жамиятининг мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг масъул вакиллари, “YO’LQURILISH” акционерлик жамияти, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этган навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги “Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-901-сонли қарори, 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сонли қарори билан йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича қисқача маълумотлар берилди.
“YO’LQURILISH” акционерлик жамияти вакиллари томонидан Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш ва рақамлаштириш, соҳада сифат назоратини кучайтириш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ва жиҳозлаш, йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш ишларини амалга оширишдаги йўл хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ишларни бориши ҳақида маълумотлар берилди.
Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва табиий офатларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ва жиҳозлаш, йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш ишларини амалга оширишда ҳамда йўл хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда бу борада коррупцион омилларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чораларни янада кучайтириш таклифлари бериб ўтилди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад текис, равон йўлларни яратиш, хавфсиз ҳаракатланиш, йўллар ва йўловчилар (йўлдан фойдаланувчилар, ҳайдовчилар) йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишини янада кучайтириш бўйича амалий ишларни кўпайтириб, қонунчиликка қўшимча ва ўзгартишлар таклифларини тайёрлаб, уларни ҳар томонлама қўллаб кучайтиришни ошириш назарда тутилган.
Давра суҳбати сўнгида ушбу лойиҳалар бўйича давра суҳбати иштирокчиларидан, жамоатчиликдан қўшимчалар ва таклифларни оғзаки хамда ёзма равишда қабул қилиб, чора тадбирлар белгилаб олиниб, Ишчи гуруҳга тақдим этиш ҳамда қонунчиликка қўшимча ва ўзгартишлар киритишга келишиб олинди.

IMG 1225

IMG 1285

IMG 1303

IMG 1313

IMG 1390

IMG 1404

Chop kilish E-mail