Umumiy ma'lumotlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 9 декабрдаги ПФ–5890-сон Фармони ҳамда “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4545-сон қарорига асосан “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилиб, 2020 йил 22 сентябрь куни акциядорлик жамият сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
“Йўлқурилиш” АЖ асосий фаолияти йўналишлари:
- халқаро стандартлар асосида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
- замонавий автойўл конструкциялари ва ускуналарини, шунингдек, юқори сифатли йўл-қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
- автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда механизациялашган ишларни бажариш;
- автомобиль йўллари бўйлаб сервис хизматлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш;
- жамият таркибига кирадиган йўл-қурилиш ва бошқа корхоналарни босқичма-босқич хусусийлаштириш чораларини амалга ошириш.
“Йўлқурилиш” АЖнинг устав капитали 95,13 млрд сўмни ташкил этиб, ягона акциядори Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади.