"Yo'lqurilish" AJ ning 2025 yil ikkinichi chorakdagi faoliyati to'g'risida hisoboti
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 йилдаги ПҚ–4545-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2021 йилдаги 650-сон қарорларига мувофиқ “Йўлқурилиш” АЖ таркибига Автомобиль йўллари қўмитасининг 28 та корхонаси берилган.
01.07.2023 йил ҳолатига Жамиятнинг устав капитали 109,3 млрд сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 1 000 сўмдан бўлган 109 346 175 дона акциядан иборат. Акцияларининг давлат пакети Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 октябрдаги “Йўлқурилиш” АЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 650-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Жамиятнинг 413,8 млрд сўмлик қўшимча акцияларини чиқариш бўйича қарор лойиҳасини Давлат активларини бошқариш агентлигига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Жамиятнинг асосий фаолияти таркибидаги корхоналар томонидан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш ҳисобланади.
Бугунги кун ҳолатига Жамиятда 32 нафар ҳамда таркибидаги корхоналарида 2 100 дан ортиқ ходимлар фаолият юритмоқда.
Жамият таркибидаги корхоналар ва буюртмачилар ўртасида 55 та объект бўйича 2025 йил 1 июль ҳолатига 311,6 млрд сўмлик шартномалар имзоланган. Ушбу шартномаларда белгиланган режа кўрсаткичлари 100,1% қилиб уддаланган Бугунги кунда йўл қурилиш объектларини олиш тендер орқали амалга оширилаётганлиги сабабли, корхоналарни рейтинг кўрсаткичларини ҳамда тендерларда ютиб олиш имкониятини ошириш бўйича кўрилган чораларга асосан республикадаги автомобиль йўллари кўприклар ва йўл ўтказгичларини қуриш таъмирлаш соҳасида 13 та корхонамиз ижобий рейтинг кўрсаткичларига эга.
Жамиятнинг 2025 йил 2 чорак бизнес-режасига кўра, жамиятни сақлаш харажатлари учун таркибидаги корхоналардан ажратма ва дивиденд кўринишида жами 3,57 млрд сўм даромад олиниши белгиланган бўлиб, амалда 2,2 млрд сўм даромад олинган (режага нисбатан 62%га бажарилди).
Шунингдек, жамият томонидан 2025 йил 2 чорак якунига билан 21,4 млн сўм соф фойда олинган (режага нисбатан 122 %га бажарилди).
Жамиятнинг 2025 йил 2 чорак якуни бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) режаси 100,0%га бажарилди.
Доимий равишда корхоналарни соҳада рақобатбардош корхоналарга айлантириш ҳамда ходимлар малакасини ошириш чоралари кўриб борилмоқда.
Бошқарув раиси Р.Ерниязов